Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Бўстон тумани 1-сон умумтаълим мактабида манзилли тарғибот тадбирлари ташкил этилди




Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2020 йил 26 ноябрда тасдиқланган “Аҳолининг турли қатламлари кундалик ҳаётидаги кенг тарқалган муаммоларни, шу жумладан, суд таҳлиллари орқали манзилли тарғибот қилиш ДАСТУРИ” қабул қилинган бўлиб унга кўра, Бўстон туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 7 сентябрь куни Бўстон туман халқ таълим бўлми билан ҳамкорликда тумандаги 1-сон умумтаълим мактабида бошланғич таълим ўқитувчи ва ходимлари иштирокида “bolahuquqlari.uz” ҳуқуқий ахборот порталидан болалар ва ёшларнинг кенг фойдаланишини ташкил қилиш ҳамда ўқув жараёнларида ушбу порталдан кенг ва самарали фойдаланиш бўйича тушунтиришлар берилиб, тарғибот тадбирлари ташкил этилди.



Шунингдек, иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги “Ўзбекистон Республикасида Мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
349-сон қарори
нинг мазмун мохияти юзасидан ҳамда мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишларини олдини олиш чоралари ва бундай ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тегишли тавсия ва тушунтиришлар берилди.



Бундан ташқари иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига берилган жавоблар орқали керакли билим ва кўникмаларга эга бўлдилар ҳамда умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун “Ҳар кунлик ҳуқуқ” номли қўлланма тайёрланиб иштирокчиларга тарқатилди.    
Мазкур дастурда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан бўлим томонидан манзилли тарғибот тадбирлари ўтказилиши давом этмоқда.