Янгиликлар
Ўтказилган танлов натижалари юзасидан маълумот
Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан бошқарма ҳузурида янги ташкил этилаётган Юридик хизмат кўрсатиш марказларидаги бўш (вакант) лавозимларига 2021 йил 13 август куни танлов эълон қилинган эди. Танловга 160 нафар номзодлар томонидан ҳужжатлар топширилиб, 2021 йил 8-9 сентябрь кунлари ўтказилган танловнинг суҳбат босқичида иштирок этган номзодларнинг 22 нафари суҳбат натижаларига кўра тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 56 фоизидан юқорисини тўплаганликлари сабабли Андижон вилоят адлия бошқармаси ҳузурида янги ташкил этилаётган Юридик хизмат кўрсатиш марказларидаги бўш (вакант) лавозимларга тавсия қилиндилар.