Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Донор бўлинг, ўзгаларга саломатлик улашинг хайрия аксияси давом этмоқда.


Адлия вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Меҳр улаш” қон топшириш хайрия акцияси доирасида Андижон вилоят адлия бошқармасининг ходимлари ҳам хайрли ишга қўл уриб, “Меҳр улаш” хайрия қон топшириш акциясида иштирокини давом эттириб келмоқда.


Бугун ҳам  вилоят адлия бошқармасига туман, шаҳар адлия бўлимлари ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ва хусусий амалиёт билан шуғилланувчи нотариуслар кўнгилли тарзда ҳайрия акциясида фаол иштирок этиб, вилоят қон қуйиш станциясида донор сифатида қон топширдилар. 


Кўнгилли тарзда донорлик қилишни хохловчи ходимлар сони бугун ҳам сезиларли даражада ортганлиги қувонарли ҳолатдир.


Қон яхши инсонларнинг ёрдами билан донорлик асосида берилиб, оғир аҳволдаги беморларни ҳаётга қайтариш, уларнинг умрига умр қўшиши мумкин.  “Меҳр улаш” қон топшириш хайрия акциясини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ҳам турли касалликлар ёки бахтсиз ҳодисалар туфайли қонга муҳтож бўлган инсонлар, хусусан, бемор болажонларнинг соғайиб кетишларига муайян даражада ёрдам бериш ҳисобланади.