Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Гендер тенгликни таъминлаш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди


Жорий йилнинг 13-14 сентябрь кунлари Андижон шаҳрида "Вазирлик, идора ва ташкилотларда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича масъуллар салоҳиятини ошириш" мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

"Тараққиёт стратегияси" маркази ва АҚШнинг USAID агентлиги ҳамкорлигида ташкил қилинган ушбу семинарда вилоятдаги давлат ташкилот ва идоралари, хусусан, вилоят адлия бошқармаси масъуллари қатнашди.


Семинар-тренингдан лавҳалар

Семинарда гендер асослари таълимотининг долзарблиги, гендер тенглиги назарияси, гендер стереотиплар, камситиш ва аёллар ҳуқуқларининг бузилиши масалалари бўйича маълумотлар берилди.


Семинар давомида Ўзбекистонда гендер тенглиги соҳасини тартибга солувчи қонунчилик базаси, гендер зўравонлик турлари, муаммо ва ечимлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, давлат ташкилотлари ва идораларидаги хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича масъуллар фаолиятининг стратегияси кўриб чиқилиб, уни амалга ошириш чоралари хусусида фикрлар алмашинилди.