Янгиликлар
22
Бугун, 22 сентябрь – халқаро автомобилсиз кун.
Маълумки, Ҳукуматнинг “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, ҳар йили 22 сентябрь куни республика бўйича “Автомобилсиз кун” сифатида эълон қилинган.
Андижон вилоят адлия бошқармаси марказий аппарат ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари ҳам Халқаро автомобилсиз кун муносабати билан иш жойларига пиёда ва велосипедда келишмоқда.
Сиз ҳам бир кун автомобилингиздан воз кечиб, соғлом турмуш сари қадам босинг!!!