Янгиликлар
29
Янги тайинлов
Адлия бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи билан Ғуломжонов Шохрухмирзо Азизбек ўғли Андижон вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Ш.Ғуломжонов шу кунга қадар Андижон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.
Адлия бошқармаси жамоаси Ш.Ғуломжоновни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.