Янгиликлар
04
Янги тайинлов
Адлия бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи билан Рахмонов Аббосжон Анваржон ўғли Андижон вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими етакчи маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
А.Рахмонов шу кунга қадар Булоқбоши туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.
Адлия бошқармаси жамоаси А.Рахмоновни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.