Янгиликлар
Ўтказилган танлов натижаллари юзасидан маълумот
Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан бошқарма ҳузурида янги ташкил этилаётган Юридик хизмат кўрсатиш марказларидаги бўш (вакант) лавозимларига 2021 йил 13 сентябрь куни танлов эълон қилинган. Танловга 112 нафар номзодлар томонидан ҳужжатлар топширилиб, 2021 йил 27-28 сентябрь кунлари ўтказилган танловнинг суҳбат босқичида иштирок этган номзодларнинг 23 нафари суҳбат натижаларига кўра тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 56 фоизидан юқорисини тўплаганликлари сабабли Андижон вилоят адлия бошқармаси ҳузурида янги ташкил этилаётган Юридик хизмат кўрсатиш марказларидаги бўш (вакант) лавозимларга тавсия қилинишди.