Янгиликлар
Тадбиркорлик субъектлари иштирокида “Брендингиз давлат ҳимоясида” мавзусида давра суҳбати ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 январдаги “Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4965-сон қарори 15-банди тўртинчи қисмига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Интеллектуал мулк ҳимояси марказларининг асосий вазифаларидан бири сифатида жамиятда интеллектуал мулкка нисбатан ҳуқуқий маданиятни ошириш ва ҳурмат ҳиссини шакллантириш мақсадида интеллектуал мулк ҳуқуқлари бўйича қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг оммага етказиш белгиланган.
Мазкур қарорларнинг тегишли бандлари ижроси юзасидан Агентликнинг ҳудудий марказлари томонидан барча туман ва шаҳарларда тадбиркорлик субъектлари иштирокида “Брендингиз давлат ҳимоясида” мавзусида давра суҳбатлари ўтказиш режалаштирилган.
Юқорида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида тасдиқланган режа-графикка асосан, Андижон вилоят Интеллектуал мулк ҳимояси маркази ҳамда Андижон шаҳар адлия бўлими ҳамкорлигида жорий йилнинг 6 октябрь куни Андижон шаҳар Мономарказ биносида тадбиркорлик субъектлари ҳамда жамоатчилик иштирокида “Брендингиз давлат ҳимоясида” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда интеллектуал мулк ҳимояси маркази ҳамда адлия бўлими ходимлари ўз маърузалари билан қатнашиб, тадбиркорлик субъектларига товар белгилари хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номларига эга бўлишнинг афзалликлари, уларни ҳуқуқий муҳофазага олиш ва ҳимоя қилиш юзасидан маълумотлар берди. Тадбир якунида тадбир қатнашчилари томонидан интеллектуал мулк соҳаси бўйича берилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.
Бундан ташқари, марказ ҳамда адлия бўлими келгусида ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан келишиб олинди.