Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Адлия бўлими томонидан “Сайлов - 2021: ўз келажагинг учун овоз бер” шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда


Аҳолини электорал маданиятини юксалтириш, сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва маҳаллаларда тарғибот тадбирлари ўтказиш ҳамда аҳолига сайлов қонунчилиги мазмун-моҳиятини, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига оид нормаларни тушунтириш мақсадида туман адлия бўлими, туман ҳокимлиги, юридик хизмат кўрсатиш маркази ва  ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан ҳамкорликда жорий йилнинг 8 октябрь куни тумандаги “Кўхинур” МФЙда жойлашган текстил махсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “STILETEX” қўшма корхонасида ишловчи фуқаролар билан “Сайлов - 2021: ўз келажагинг учун овоз бер” шиори остида сайловчиларнинг сайлов қонунчилиги оид ҳуқуқий саводҳонлигини ошириш, сайлов қонунчилиги мазмун-моҳияти, қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар ҳамда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатларига доир мавзулар бўйича семинар ташкил қилинди. 

Ушбу семинар давомида фуқароларга ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятларида амалий ёрдам кўрсатиб бориш, касбга йўналтириш ҳамда уларни қўллаб қувватлаш борасида ишларни жадаллаштириш юзасидан тегишли тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, иштирокчиларга сайлов қонунчилиги мазмун-моҳиятини, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига оид нормаларни тушунтирилиб, мавзуга оид флаер ва бошқа тарғибот материалларини тарқатилди.

Бўстон туман адлия бўлими