Янгиликлар
“Мен сайловда қатнашаман” шиори остида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ходимлари ва олий таълим муассасалари талабалари ўртасида учрашув ташкил этилди.
Жорий йилнинг 8 октябрь куни Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида “Мен сайловда қатнашаман” шиори остида сайловолди тарғибот тадбирлари ўтказилди. Андижон вилоят Адлия бошқармаси ва “Ёшлар парламенти” аъзолари томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ходимларига ҳамда талабаларга сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар ва сайлов куни овоз бериш тартиби юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тарғибот тадбирлари давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг ўзига хос хусусиятлари, сайлов участка аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови даврида номзодлар томонидан сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби бўйича атрофлича маълумотлар берилди.
Шу билан бирга, фуқароларни сайловларда шахсан иштирок этишга чорланмоқда.