Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ РАҲБАРИЯТИ АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА



Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари М.Икрамов томонидан Андижон вилоятига ташрифи давомида Андижон шаҳар ва Балиқчи туманида янги ташкил этилган юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти шунингдек, ҳудудларда ташкил этилган сайлов участкалари билан яқиндан танишди.


Вазир ўринбосари юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти учун яратилган шароитлар, мавжуд моддий техника базаси, “E-huquqshunos” электрон тизими орқали ўзаро ҳужжат алмашиш, электрон тизимни ишлаш жараёнлари билан танишди.


Шунингдек, учрашув давомида вазир ўринбосари марказ ходимларидан очиқ мулоқотда бўлишларини, амалиётдан келиб чиқиб ушбу соҳани янада ривожлантиришга оид таклифлар ва юзага келаётган муаммоларни сўради.


Юридик хизмат кўрсатиш марказ ходимларига марказларни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, мақсади, қулайлиги, соҳа вакилларига қўйилаётган меъёрлар, ташкилот ва муассасалар билан ҳуқуқий ахборот алмашинувининг замонавий механизми ҳақида маълумот бериб ўтди. Шунингдек, марказ ходимлари ва марказ томонидан юридик хизмат кўрсатувчи ташкилот ходимларига “E-huquqshunos” электрон тизимида ишлаш ва ундан фойдаланиш юзасидан батафсил тушунтиришлар берди.


Шунингдек, ташриф давомида Балиқчи туманида ташкил этилган 332-Участка сайлов комиссиясида бўлиб, комиссия фаолияти сайловга тайёргарлик жараёни билан танишиб, уларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.