Янгиликлар
12
Янги тайинлов
Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Махсудов Мухаммадзокир Абдулхамид ўғли бошқарманинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
М.Махсудов шу кунга қадар бошқарманинг Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими етакчи маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.
Адлия бошқармаси жамоаси М.Махсудовни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.