Янгиликлар
25
Янги тайинлов
Адлия бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи билан Амирхамзаев Хумоюн Қудратиллаевич Андижон вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Х.Амирхамзаев шу кунга қадар бошқарманинг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими катта маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.
Адлия бошқармаси жамоаси Х.Амирхамзаевни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.