Янгиликлар
25
Янги тайинлов
Адлия бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи билан Одилжонов Мухаммадамин Улуғбек ўғли Андижон вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бош маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
М.Одилжонов шу кунга қадар Марҳамат туман юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти лавозимида фаолият юритган.
Адлия бошқармаси жамоаси М.Одилжоновни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.