Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Солиқчилар тадбиркорга жарима қўллашда қонун талабларини бузганлиги аниқланди




Андижон вилоят адлия бошқармасига “Пойтуғ сити савдо” МЧЖдан вилоят солиқ бошқармаси томонидан 69 565 217 сўм молиявий жарима қўлланилганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати келиб тушди.

Мурожаатни ўрганиб чиқиш давомида солиққа оид ҳуқуқбузарлик материалларини кўриб чиқишда Солиқ кодекси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори 2-иловаси билан тасдиқланган “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларини қўпол равишда бузган ҳолда тадбиркорга молиявий жарима қўлланилганлиги аниқланди.

Солиқ кодексининг 157-моддаси  Солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш тартиб-таомилининг муҳим шартларини бузиш юқори турувчи солиқ органи ёки суд томонидан солиқ органининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортиш ва (ёки) солиқ суммаларини қўшиб ҳисоблаш тўғрисидаги қарорини бекор қилиш учун асос бўлиши,  бундай муҳим шартлар жумласига ўзига нисбатан солиқ текшируви ўтказилган шахснинг солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш жараёнида шахсан ва (ёки) ўз вакили орқали иштирок этиш имкониятини таъминлаш ҳамда солиқ тўловчининг тушунтиришлар бериш имконини таъминлаш киради, деб белгилаб қўйилган.

Юқорида келтирилган нормага асосланган ҳолда Андижон вилоят солиқ бошқармаси қарорининг “Пойтуғ сити савдо” МЧЖга молиявий жарима қўллаш ҳақидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш бўйича маъмурий ишлар бўйича Андижон туманлараро судига даъво ариза киритилди. Суд ишни кўриб чиқиб адлия бошқармасининг талабини қаноатлантирди. Натижада тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

http://hudud24.uz/solikchilar-tadbirkorga-jarima-kollashda-konun-talablarini-kopol-ravishda-buzganli...