Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

«Адлия – тадбиркорга дўст» лойиҳаси бўйича тадбиркорга 510 миллион сўм пул маблағлари ундириб берилди




Избоскан туман адлия бўлими томонидан “Соҳибжон ва Қутбиддин техтиле” МЧЖ раҳбари И.С.Улмасовнинг “Ўзбеккўмир” АЖга етказиб берилган маҳсулот учун тўловларни ундиришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида 2020 йил 28 августдаги электрон кўргазма ва ярмарка савдолари натижалари бўйича танлов асосида товарларни етказиб бериш юзасидан 81901-сонли дастлабки шартномага асосан томонлар ўртасида 2020 йил 28 августда жами 3.160.000.000 сўмлик 4.000.000 дона полиэтилен қоплар етказиб бериш тўғрисида 4-сонли шартнома имзоланганлиги маълум бўлди.

Шартноманинг 1.1 бандларида жавобгар етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловларни амалга ошириш масъулиятини, даъвогар  эса 1.2 бандига асосан иловада келтирилган босқичларда маҳсулот етказиб бериш мажбуриятини олган.

Мазкур шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан олдиндан тўловсиз, жами 447.535.000 сўмлик 566.500 дона полиэтилен қоплар  етказиб берилган.

Юқорида таъкидланган 4-сонли шартномага мувофиқ етказиб берилган маҳсулотга тўловлар тўланмаганлиги натижасида 2021 йил 1 октябрь ҳолатига даъвогар 447.535.000 сўм ҳақдорлик мавжудлиги аниқланди.

Бундан ташқари, мурожаатни ўрганиш жараёнида “Соҳибжон ва Қутбиддин техтиле” МЧЖ  томонидан “Ўзбеккўмир” АЖга қарздорликни бартараф этиш бўйича талабнома киритилган бўлса-да, жавобгар томонидан ҳеч қандай ҳуқуқий муносабат билдирилмаган.

Хусусан, шартноманинг 6.1 бандида тарафларнинг мажбуриятларни бажармаганлик учун жавобгарлик масалалари Ўзбекистон Республикаси Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисидаги қонунида ва Фуқаролик кодексида белгиланган тарзда қўлланилиши белгиланган.

“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 32-моддаси 2-қисмида Етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлашлиги белгиланган.

Мазкур нормани инобатга олиб, жавобгарга охирги марта етказиб берилган маҳсулот 2020 йил 21 октябрь санасидан ҳисобланганда кечиктирилган 330 кун учун ҳар кунига 0,4 фоиздан бироқ тўланмаган сумманинг 50 фоиздан ортмаган 223.767.500 сўм пеня ва асосий қарз 447.535.000 сўмни ундириш юзасидан жорий йилнинг 7 октябрида Охангарон туманлараро Иқтисодий судига даъво ариза киритилиб, қарийб 2 ойлик суд жараёнидан сўнг 2021 йил 10 декабрида Охангарон туманлараро Иқтисодий суди даъво аризани қаноатлантириб, жавобгар  “Ўзбеккўмир” АЖдан даъвогар “Соҳибжон ва Қутбиддин техтиле” МЧЖ фойдасига асосий қарз 447.535.000 сўм, пеня 63.000.000 сўм жами 510 млн 535 минг сўм пул маблағларини ундириш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилиниши таъминланди.

http://hudud24.uz/adliya-tadbirkorga-dost-loyihasi-boyicha-tadbirkorga-510-million-som-pul-mablaglar...