Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Андижонда 21 нафар ходимга ойлик, 19 нафар ўқитувчига эса устама ҳақ тўланмаган




Андижон вилоят Балиқчи туман адлия бўлимига вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК Балиқчи туман филиалининг 21 нафар ходими шикоят билан мурожаат қилди. Улар 2021 йилнинг охирги ойлари ҳамда 2022 йилнинг январь, февраль ойларида ишлаган даври учун иш ҳақлари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлишган.

Мазкур шикоятлар қисқа муддатга ўрганиб чиқилиб, 2022 йилнинг 7 март куни фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судига “Тоза ҳудуд” ДУК Балиқчи туман филиали 21 нафар ходимларининг жами 92 301 000 (тўқсон икки миллион уч юз бир минг) сўм миқдоридаги иш ҳақларини ундириб берилиши юзасидан даъво аризалари киритилди. Суд томонидан барча аризалар кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди, яъни мажбурий ундирувга қаратилди.

Шунингдек, жорий йилнинг Балиқчи туман адлия бўлими томонидан туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг жами 19 нафар “Тест по русскому языку как иностранному” (ТРКИ) сертификатини қўлга киритган “Рус тили” фани ўқитувчиларининг базавий тариф ставкасига нисбатан тўланмаган ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб берилиши юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судига даъво аризалари киритилган эди.

Суд томонидан мазкур даъво аризалари қисқа муддатда кўриб чиқилиб, 19 нафар “Рус тили” фани ўқитувчиларига жами 113 404 499 (бир юз ўн уч миллион тўрт юз тўрт минг тўрт юз тўқсон тўққиз) сўм миқдоридаги тўланмасдан келинган қонуний устама ҳақларини ундириш юзасидан суд буйруқлари чиқарилиб, мажбурий ундирувга қаратилиши таъминланди.


http://hudud24.uz/andijonda-21-nafar-hodimga-oylik-19-nafar-okituvchiga-esa-ustama-hak-tolanmagan/