Андижон вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича ЭЪЛОН
Андижон вилоят адлия бошқармасида бўш (вакант) лавозимлар:
1. Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари;
Фаолият йўналиши:
· Бошқарманинг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат, ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ҳамда ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳаси ишларига умумий раҳбарликни амалга ошириш;
· юридик хизмат ходимларини қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш;
· адлия бошқармаси масъул лавозимларига ходимларни заҳирага олиш
ва улар билан ишлаш, ўқув машғулотлари олиб бориш каби тадбирларни амалга ошириш;
· бошқарма аппарати ходимларининг ижро ва меҳнат интизомига риоя этиши устидан назорат олиб бориш;
· бошқарма бошлиғининг топшириғига кўра, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳайъатининг қарорлари, адлия вазирининг соҳа фаолиятига оид буйруқлари, кўрсатмалари ва топшириқларининг бажарилишини таъминлаш ҳамда назорат қилиш;
· адлия вазири, унинг ўринбосарлари ва адлия бошқармаси бошлиғи кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга ошириш.
2. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи.
Фаолият йўналиши:
· Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини доимий равишда таҳлил қилиш ва уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
· давлат органлари ва ташкилотлари томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
· Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
· давлат органлари ва ташкилотларида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати тўғрисидаги ахборот ва материалларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш, уларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
· фуқаролар ўз ҳуқуқлари ва эркинликлари давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бузилиши тўғрисидаги мурожаатларини холисона ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўриш;
· инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилиши мумкин бўлган ҳолатлар тўғрисида ахборот йиғиш ва халқаро шартномаларда акс эттирилган инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари универсал стандарт принципларини ҳисобга олган ҳолда уни баҳолашни амалга ошириш;
· инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан ўтказилаётган мониторинг натижаларини ўрганиш;
· фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича чоралар кўриш.
Андижон вилояти туман (шаҳар) адлия бўлимларида бўш (вакант) лавозимлар:
1. Бўстон туман адлия бўлими бошлиғи;
2. Булоқбоши туман адлия бўлими бошлиғи;
3. Асака туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси.
4. Булоқбоши туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси;
5. Жалақудуқ туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.
Фаолият йўналиши:
· ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;
· давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;
· қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика – вилоят – туман – маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот
ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;
· туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг норматив тусдаги қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
· ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
· инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
· давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш.
Меҳнат шароити ва иш ҳақи:
· иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);
· муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);
· хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;
· қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.
· идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.
Қўшимча афзалликлар:
· замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;
· давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.
Мурожаат муддати ва манзил:
номзодлар 2020 йил 25 июнга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини адлия бошқармасининг andijon@adliya.uz, andijon@minjust.gov.uz ва andijon_adliya@exat.uz электрон почталарига юборишлари лозим. (маълумот учун телефон 74-223-48-93).
Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан http://andijon.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/vacancy/jobs.php ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.
Лавозимларга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар
Бўлим бошлиғи
• фаолият йўналишлари бўйича қонунчилик ва ҳуқуқ амалиётини юқори савияда билиш;
• ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;
• аниқ тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
• ҳуқуқий ва расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
• жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
• соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
• қарор қабул қилиш ва коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш.
Расмий талаблар:
• олий юридик маълумот;
• мутахассислик бўйича камида 3 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;
• давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;
• шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.
Бош маслаҳатчи:
• фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиши;
• ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;
• давлат дастури ва бошқа тадбирлар режасини амалга ошириш;
• расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
• жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
• соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
• таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;
• коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
• ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.
Расмий талаблар:
• олий юридик маълумот;
• мутахассислик бўйича камида 2 йил иш стажи;
• давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;
• шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.
Етакчи маслаҳатчи:
• фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиши;
• ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;
• давлат дастури ва бошқа тадбирлар режасини амалга ошириш;
• расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
• жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
• соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
• таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;
• коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
• ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.
Расмий талаблар:
• олий юридик маълумот;
• давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;
• шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.