Bog'lanish

Telefon
(+998 74) 223-49-02

Elektron manzil
andijon@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008
05.01.2021

Андижон вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича эълон

Андижон вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларидаги  
бўш (вакант) лавозимлар бўйича

ЭЪЛОН

1. Андижон вилоят адлия бошқармаси Молия-иқтисод бўлими кичик мутахассиси 1 та штат.

Фаолият йўналиши:

· адлия бошқармасига бюджет ва бюджетдан ташқари ҳисоб рақамларига пул маблағларини келиб тушиши, уларнинг мақсадли ва тўлиқ сарфланишини ташкиллаштиш, ўрганиш, таҳлил қилишда иштирок этади;

· йиллик, чораклик харажатлар сметасини тайёрлашда иштирок этади;

· хизмат сафари харажатларининг ҳисобини юритишда иштирок этади;

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

· иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);

· муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);

· хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;

· идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Қўшимча афзалликлар:

· замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;

· юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.

Лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар

· фаолият йўналишлари бўйича иқтисодий ва ҳуқуқий билимларга эга бўлиши;

· ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;

· расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

· жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

· соҳани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

· таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;

· коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;

Расмий талаблар:

· олий маълумот (бухгалтерия соҳасида);

· давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;

· шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

2. Андижон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси 1 та штат.

3. Хўжаобод туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси 1 та штат.

Фаолият йўналиши:

· қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика – вилоят – туман – маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот
ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;

· давлат органлари ва ташкилотлари туманлар (шаҳарлар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

· ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

· инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш,                  ўз ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш.

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

· иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);

· муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);

· хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;

· қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет;

· идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Қўшимча афзалликлар:

· замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;

· давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.

Лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар

Етакчи маслаҳатчи:

· фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиши;

· ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;

· давлат дастури ва бошқа тадбирлар режасини амалга ошириш;

· расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

· жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;

· соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

· таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;

· коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;

· ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.

Расмий талаблар:

· олий юридик маълумот;

· давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;

· шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Мурожаат муддати ва манзил:

номзодлар 2021 йил 20 январга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини адлия бошқармасининг andijon@adliya.uz, andijon@minjust.gov.uz ва andijon_adliya@exat.uz электрон почталарига юборишлари ёки бевосита мурожаат қилишлари мумкин (маълумот учун телефон                      74-223-48-93, 90-900-08-02).

Танлов Андижон вилоят адлия бошқармаси биносида ўтказилади (манзил: Андижон шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 60-уй).

Танлов жараёнларини https://www.minjust.uz сайти орқали онлайн тарзда кузатиш имконияти мавжуд.

Ишга қабул қилиш тартиби билан http://andijon.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/vacancy/jobs.php?ELEMENT_ID=39445 ҳаволаси орқали, саволлар рўйхати билан эса http://andijon.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/vacancy/jobs.php?ELEMENT_ID=37997   ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.


Рўйҳатга қайтиш