Андижон вилоят адлия бошқармаси тизимидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича эълон
1. Андижон вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги вилоят нотариал архив иш юритувчиси, 1 та штат.
Фаолият йўналиши:
· давлат нотариал идораларининг ҳужжатларини қабул қилади, рўйҳатга олади, сақлайди ва улардан фойдаланишни таъминлайди;
· ижроси тугаган ҳужжатларни ўз вақтида архивга топширишни назорат қилади;
· зарурий ҳужжатларни қидириб топишда услубий жиҳатдан ёрдам кўрсатади;
· келиб тушган хат ва ҳужжатларнинг ҳисобини юритади;
· нотариал архивда иш юритиш ҳужжатлари ва материалларини бут сақланишини таъминлайди.
Меҳнат шароити ва иш ҳақи:
· иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);
· муносиб иш ҳақи;
· идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.
Қўшимча афзалликлар:
· замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;
· юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.
Лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар
- фаолият йўналишлари бўйича соҳа ва ҳуқуқий билимларга эга бўлиши;
- жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
- таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;
- коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
Расмий талаблар:
- олий ёки ўрта маълумот (соҳа йўналишида);
- давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;
- шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.
Мурожаат муддати ва манзил:
номзодлар 2021 йил 30 мартга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини адлия бошқармасининг andijon@adliya.uz, andijon@minjust.gov.uz ва andijon_adliya@exat.uz электрон почталарига юборишлари ёки бевосита мурожаат қилишлари мумкин (маълумот учун телефон 74-223-48-93, 94-108-89-88).
Танлов Андижон вилоят адлия бошқармаси биносида ўтказилади (манзил: Андижон шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 60-уй).
Танлов жараёнларини https://www.minjust.uz сайти орқали онлайн тарзда кузатиш имконияти мавжуд.
Ишга қабул қилиш тартиби билан http://andijon.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/vacancy/jobs.php?ELEMENT_ID=39445 ҳаволаси орқали, саволлар рўйхати билан эса https://andijon.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/vacancy/jobs.php?ELEMENT_ID=41127 ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.
Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.