Андижон вилоят адлия бошқармаси тизими идораларидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича эълон
Андижон вилоят адлия бошқармаси тизими идораларидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича
ЭЪЛОН
- Андижон вилоят адлия бошқармаси Марҳамат туман адлия бўлими ҳузуридаги Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш маркази бўш иш ўринларига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади:
Марказ бошлиғи 1 штат;
етакчи юрисконсульт 1 штат;
Фаолият йўналиши:
· давлат органи ва ташкилоти буйруқлари, фармойишлари, шартномалари ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш;
· давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
· давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш;
· давлат органлари ва ташкилотлари мулкий ва бошқа манфаатларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш;
· давлат органлари ва ташкилотларида ўтказиладиган текширишларда қатнашиш;
Меҳнат шароити ва иш ҳақи:
· иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);
· муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);
· хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;
· идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.
Қўшимча афзалликлар:
· замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;
· юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.
Лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар
- фаолият йўналишлари бўйича иқтисодий ва ҳуқуқий билимларга эга бўлиши;
- ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;
- расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
- жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
- соҳани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
- таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;
- коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
Расмий талаблар:
- олий юридик маълумот;
- давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;
- шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик;
- ҳужжатлар лойиҳаларини (шартномалар, буйруқлар, хулосалар ва бошқалар) тайёрлаш ва расмийлаштириш;
- Марказ бошлиғи лавозими учун, қоида тариқасида, камида 5 йиллик, етакчи юрисконсульт лавозими учун 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш
Мурожаат муддати ва манзил:
номзодлар 2021 йил 3 апрелга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини адлия бошқармасининг andijon@adliya.uz, andijon@minjust.gov.uz ва andijon_adliya@exat.uz электрон почталарига юборишлари ёки бевосита мурожаат қилишлари мумкин (маълумот учун телефон 74-223-48-93, 94-108-89-88).
Танлов Андижон вилоят адлия бошқармаси биносида ўтказилади (манзил: Андижон шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 60-уй).
Танлов жараёнларини https://www.minjust.uz сайти орқали онлайн тарзда кузатиш имконияти мавжуд.
Ишга қабул қилиш тартиби билан http://andijon.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/vacancy/jobs.php?ELEMENT_ID=39445 ҳаволаси орқали, саволлар рўйхати билан эса https://andijon.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/vacancy/jobs.php?ELEMENT_ID=41127 ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.
Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.