Андижон вилоят адлия бошқармасидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича ЭЪЛОН
1. Хуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бош маслаҳатчиси 1 та штат.
Фаолият йўналиши:
· бошқарма ва унинг тизимидаги идораларнинг фаолиятида қонун ҳужжатларини туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларига риоя қилиш устидан назоратни амалга оширади;
· давлат органлари ва ташкилотларида ҳуқуқий ишларни мувофиқлаштириш
ва ривожлантириш, шунингдек уларни яхшилашга доир тавсиялар ишлаб чиқиш;
· давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизматлар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларининг юридик хизмат ходимлари ва мансабдор шахслар томонидан бажарилишини назорат қилиш;
· маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш, услубий раҳбарлик қилиш ва назорат қилиш;
Меҳнат шароити ва иш ҳақи:
· иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);
· муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);
· хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ имконияти;
· идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.
Қўшимча афзалликлар:
· замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;
· юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.
Лавозимга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар
- фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиши;
- ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;
- расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
- жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
- соҳани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
- таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;
- коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
Расмий талаблар:
- олий юридик маълумот;
- юридик соҳада камида 3 йиллик иш стажи (соҳа йўналиши бўйича ишлаганлик афзалликка эга бўлади);
- давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;
- шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.
Мурожаат муддати ва манзил:
номзодлар 2021 йил 31 майга қадар белгиланган намунадаги ариза,
маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини адлия бошқармасининг andijon@adliya.uz, andijon@minjust.gov.uz ва andijon_adliya@exat.uz электрон почталарига юборишлари ёки бевосита мурожаат қилишлари мумкин (маълумот учун телефон
74-223-48-93, 94-108-89-88).
Танлов Андижон вилоят адлия бошқармаси биносида ўтказилади (манзил: Андижон шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 60-уй).
Танлов жараёнларини https://www.minjust.uz сайти орқали онлайн тарзда кузатиш имконияти мавжуд.
Ишга қабул қилиш тартиби билан https://andijon.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/vacancy/jobs.php?ELEMENT_ID=37999 ҳаволаси орқали, саволлар рўйхати билан эса https://andijon.adliya.uz/uz/ob-upravlenii/vacancy/jobs.php?ELEMENT_ID=37997 ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.
Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.