Васийлик ва ҳомийлик деганда нима тушунилади?

М.Қаландарова, Андижон тумани

Жавоб: Васийлик ўн тўрт ёшга тўлмаган етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга, шунингдек, суд томонидан муомалага лаёқатсиз, деб топилган фуқароларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий, шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳомийлик эса ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга, шунингдек, суд томонидан муомала лаёқати чекланган, деб топилган фуқароларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида белгиланади.

Шунингдек, васийлик ва ҳомийлик васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахс яшаётган жойда, агар шахснинг муайян яшаш жойи бўлмаса, васий ёки ҳомий яшаётган жойда амалга оширилади.

Васийлик ва ҳомийлик туман, шаҳар ҳокимининг қарори билан белгиланади.

Саволга Андижон туман ФҲДЁ бўлими мудираси Мухтасархон Тўраева жавоб берди


Возврат к списку