Декретга чиқдим. Ўр­нимда бошқа ишчи ишлаётган экан.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 233 ва 234-моддаларига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили ва болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади.

Отам Эсонов Тошмат 2010 йил 20 январь куни вафот этган, 2015 йил 28 декабрь куни бобом, яъни отамнинг отаси Эсонов Мухтор вафот этди. Мен бобомдан қолган меросдан ҳисса олишим мумкинми?

Ха, олишингиз мумкин.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотга нималар киради?

 Уларнинг манбалари борми?

Мамлакатимизда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини жамоат жойларида истеъмол қилгани учун жазо чоралари кучайтирилган, деб эшитганман.

2015 йилнинг 29 декабрида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, кодекс янги, 561-модда билан тўлдирилди. Унга кўра, эндиликда чекиш тақиқланган жамоат жойларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилган шахсга энг кам иш ҳақининг учдан бири миқдорида жарима солинади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти ва органларининг қандай ҳужжатлари адлия бошқармасидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади?

М.Азимов, Андижон шаҳри

Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлиги ҳақида эшитган эдим.

Қонун қачондан бошлаб кучга киради?

Мен оила аъзоларим билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи эдим. Уни қандай амалга оширишимиз мумкин?

Мамлакатимизда тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришни рағбатлантириш, уни қўллаб қувватлаш ҳамда ҳуқуқий ҳимоя қилиш масаласига доимий равишда эътибор қаратиб келинмоқда.

Ҳукумат портали ишга тушганидан хабардормиз.

 Лекин унинг вазифалари, порталдан қандай фойдаланишни яхши билмаймиз. Шу тўғрида маълумот берсангиз.

Мен вилоятда ногиронлар соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи жамоат бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказмоқчиман.

Ушбу соҳа бўйича нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказишда давлат божларида имтиёзлар белгиланганми?

Никоҳ ёши неча ёш деб белгиланган ?

Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 15-моддасида: Никоҳ ёши эркаклар учун ўн саккиз ёш, аёллар учун ўн етти ёш этиб белгиланади.

Васийлик ва ҳомийлик деганда нима тушунилади?

Васийлик ўн тўрт ёшга тўлмаган етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга, шунингдек, суд томонидан муомалага лаёқатсиз,

Аудиторлик ташкилотларини тугатиш қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилади?

Аудиторлик ташкилотларини тугатиш Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги Қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатишва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сон қарори билан тасдиқланган Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида амалга оширилади.

Мен оила аъзоларим билан биргаликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи эдим.

Уни қандай амалга оширишимиз мумкин?

Тадбиркорлик субъектларига қайси турдаги имтиёзлар ва преференциялар мавжуд?

Ҳозирги кунда тадбиркорлик субъектларига қуйлайлик яратиш, уларнинг жадал ривожланишини таъминлаш мақсадида 70 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда 380 дан зиёд имтиёз ва преференциялар белгиланган.

Оталикдан маҳрум бўлган ота болага таъминот беришга ҳақлими?

Оила кодексининг 81-моддасига кўра, Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-она қайси болага нисбатан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлса, шу болага нисбатан бўлган қариндошлик фактига асосланган барча ҳуқуқлардан,

Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари неча турга бўлинади?

Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари уч турга бўлинади.

Отам ўзига тегишли уйни кенжа укамизга васият қилиб қолдирмоқчи. Шу масалада кимга мурожаат қилиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1126-моддасига асосан касалхоналар, госпиталлар, бошқа стационар даволаш муассасаларида даволанаётган ёки қариялар ва ногиронлар уйларида яшаб турган фуқароларнинг ана шу касалхоналар, госпиталлар ва бошқа даволаш муассасаларининг бош врачлари,

Шартнома тузишнинг асосий қоидалари нималардан иборат?

Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш ва гаровга (ипотекага) қўйиш тўғрисидаги шартномалар бошқа шахсга ўтказилаётган ёки гаровга (ипотекага) қўйилаётган мол-мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатлар тақдим этилган тақдирдагина тасдиқланиши мумкин.

Васийлик ва ҳомийлик фаолияти кимларга нисбатан тайинланади?

Васийлик ва ҳомийлик фаолияти:

Меҳнат қонунчилигида жамоа шартномасининг тушунчаси ва мақсади нималардан иборат?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 29-моддасида жамоа шартномаси – корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид