Мен вилоятда ногиронлар соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи жамоат бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказмоқчиман.

Савол:  Ушбу соҳа бўйича нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказишда давлат божларида имтиёзлар белгиланганми?

Ж.Саттаров, Андижон шаҳридан

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан фаолиятини вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган ННТ учун — энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган бўлиб, Ногиронлар, жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун юқорида тутилган сумманинг 50 фоизи миқдорида, яъни энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

Савол: Мен тадбиркорлик соҳасида фаолият кўрсатувчи нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиб 3 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқдаман. Ушбу ташкилот фаолиятини ривожлантириш мақсадида тадбиркорлик фаолимяти билан шуғулланишим мумкинми?

Д.Рустамов, Булоқбоши тумани

Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддаси ҳамда 31-моддаларига асосан Нодавлат нотижорат ташкилоти қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз устав мақсадларига мос келадиган доираларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин. Тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар фақат устав мақсадлари учун ишлатилади.

Савол: Нодавлат нотижорат ташкилотлари адлия органларига қанча муддатда ва қандай ҳисоботларни тақдим этади?

З.Жўраев, Пахтаобод тумани

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан нодавлат нотижорат ташкилотлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳар йили 1 февралгача ўтган йилдаги ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни, шу жумладан фаолиятни молиялаштириш манбалари ва маблағларнинг сарфланиши тўғрисидаги декларацияни, мавжуд аъзолар сони тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича ҳисоботларни тақдим этади.

Саволларга Андижон вилоят адлия бошқармаси  бўлими бошлиғи Ҳ.Акбаров жавоб берди. 


Возврат к списку