Маҳаллий давлат ҳокимияти ва органларининг қандай ҳужжатлари адлия бошқармасидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади?

М.Азимов, Андижон шаҳри

Жавоб: “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига асосан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлар шаклида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади ҳамда норматив тусдаги қарор лойиҳалари мазкур Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ ҳудудий адлия бошқармалари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.

Саволларга Андижон вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Зафарбек Икрамов жавоб берди.


Возврат к списку